⇚ На страницу книги

Читать Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма

Шрифт
Интервал

© И. С. Байджанов, 2016


Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров


ISBN 978-5-4483-2444-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Мустақиллигимизнинг биринчи йиллариданоқ одамларда маънавиятнинг бебаҳо ҳусусиятларини шакллантиришга асосий диққат-эътибор қаратилди. Аждодларимиз томонидан яратилган ғоят улкан, тенгсиз маънавий ва маoрифий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш, яна ҳалқимизнинг ўзига қайтариб бериш давлатимиз сиёсатининг муҳим масаласига айланди. Айниқса бу тушунчани ёшлар онгига чуқур сингдириш ҳаётий ва долзарб вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб келинмоқда. Бу Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳнамолиги билан яратилган «Таълим тўғрисидаги қонун», шунингдек, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да ҳам ўз ифодасини топган. Негаки, Элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир инсонларда маънавият тушунчаси болаликданоқ шакллана беради ва улар ўзларининг оиласига дўст-ёрларига, Ватанга бўлган меҳр – муҳаббати, садоқати, иҳлос эътиқодини амалий ишлари билан намоён қилиб борадилар. Зеро, сўз ва иш бирлиги маънавияти юксак инсонларнинг дил амри, қалб даъватига айланади. Улар ўтиб борувчи ВАҚТнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланишга, ўзларидан яхши ном, эзгу ишлар қолдиришга ҳаракат қиладилар.

Коллежимизда шу боисдан ҳам энг аввало маънавий жиҳатдан етук, баркамол мутахассислар тайёрлашга бош вазифа деб қаралади.

Қайси фан ўқитилмасин ёки амалий машғулот ўтказилмасин халқимизнинг маънавий қадриятлари ёшлар онгига сингдириб борилади. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» марказининг Хоразм вилоят бўлими томонидан коллежимизда маънавий – маърифий тадбирларнинг изчил йўлга қўйилганлиги эътироф этилди. «Маънавият ва маърифат» хонаси танловда ғолиб деб топилиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Маънавий – маърифий ишларни намунали йўлга қўйганлигимиз туфайли коллежимиз республика ўрта махсус касб- ҳунар таълими марказининг махсус буйруғига кўра таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган тажриба – синов майдонига айлантирилди. Шу муносабат билан турли кўрик кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиши одат тусига кириб қолди.

2004 йилнинг 13—15 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, ўрта махсус касб- ҳунар таълими республика маркази, Хоразм вилояти Хокими маҳкамаси ўрта махсус касб- ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув муассасаларидаги маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг икки кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоятидаги барча коллеж, академик лицейларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар. Қорақалпоғистон республи-касидан ҳам бир гурух ҳамкасбларимиз қатнашдилар.

Текшириш, кузатиш ва ўзаро тажриба алмашишлар жараёнида шу нарса аён бўлдики, аҳил жамоамизнинг ҳамжихатлиги, изланишлари бежиз кетмаяпти. Хар бир педагог ўз фани бўйича замон, давр талаблари даражасида пухта билимга эга бўлишлари билан бирга маънавий кўникма, малакага эга эканликларини машғулотлар жараёнида кўрсатиб келишмоқда. Коллежимизда амалга оширилаётган ибратли ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар бош мезони ҳам маънавиятга эътиборнинг ошиб боришида дея эътироф этилди.