Читать ЭЗОП
Кириш сўзи
Хурматли китобхон биз ушбу тўпламга 3 та мустақил асарни жойлашдик. Улар бир-бирларига ўхшамаслиги учун хайратга тушишингиз табиий, лекин диққат билан кузатиб борсангиз улар ўртасида албатта боғланиш бор. Бири олис ўтмиш, иккинчиси яқин ўтмиш, учинчиси келажак тўғрисидаги. Ўтмиш хардоим келажакдан фарқ қилади, лекин мутлоқ эмас. Ўтмишнинг ижобий томонлари тинимсиз ўсиб улғайганини гувохи бўламиз, афсуски нуқсонлар ҳам маълум даражада ўсади, биз истардикки ўтмишдаги жами нокисликлар йўқолиб борса. Буюк ватандошимиз Абу Наср Фаробийнинг фикрича бахт-саодат тушунчаси “фаол ақлга энг яқин турган нарсадир, ва унинг маъно-мохияти фаол ақл билан қўшилувида яширингандир. Бахт-саодат фаол ақлнинг энг яқин босқичига шиддат билан етишдирки, бу жойда рух моддий таянчга эхтиёж қолмайди. Бахт-саодат хайрли ишнинг ўзгинаси бўлиб, хар бир инсон эришиши мумкин бўлган мақсадларнинг энг улуғидир. Барча фазилатларнинг мақсади рухий хайрихохликдир. Демак барча рухий кечинмаларнинг сабаби ихтилоф ва қарама-қаршиликдир. Инсон қарама-қаршиликлар исканжасида улғайиб, камолат ва камчиликларни эгаллайбошлайди. Демак мақсадларимизнинг энг улуғи инсониятнинг бахт-саодати учун, порлоқ келажаги учун қайғуриш ва меҳнат қилиш. Хозирги замонамизда илм ва тараққиёт шундай имкониятларни яратганки, у бутун башариятнинг асрий орзуси бўлган тўла бахт саодатни ер юзнинг ўзида яратиб беришга қодир. Бу уч асарни диққат билан ўқиб чиққан китобхоннинг кўз ўнгида, босиб ўтгани, шунга қарамай у хар доим эзгуликни орзу қилиб у томон одимлагани, ва айни чоғда оғир юк остида бўлатуриб қанчалик гўзаллашганини, қанчалик муъжизалар яратганини гувохи бўлади.
Хотири жамлик
Соқий ёнда бўлса ёқутлаб санам,
Узум бўлса, Хизр суви ҳам,
Зухро Мутриб Исо бўлсада Хамдам,
Шодлик бўлмас хотир бўлмас эса жам.
Бир диний уламо танишим шундай хикмат сўзлаб берган эди: Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) Парвардигорнинг хузурида бўлганларида, энг улуғ неъмат тўғрисида сўраган эканлар. Оллоҳ шундай жавоб берган экан:
Бандалар учун энг улуғ неъмат танисихатлик ва хотирижамлик. Бу улуғ неъматни бобокалонларимиз хардоим дуога қўл очиб Оллоҳдан сўраб келганлар. Бу истакка етишиш йўлларини хамма ҳам билавермайди. Хўш унга қандай етишиш мумкин. Энг аввалло нодон одамлар асло хотиржамликка эришаолмайдилар, чунки уларда нафс ғолиблиги оқибатида, турли-туман жиноятлар қилишга бўлган мойиллик кучли бўлади. Ана шунинг учун жиноятчиларнинг аксарият кўпчилиги нодон кишилардир. Наркоман, фохишабоз, ўғри, қиморбоз, порахўр кишилар хечқачон хотиржамликка эришаолмайдилар ва унга бориш йўлларини изламайдилар, қадрламайдилар ҳам, хар доим нафс хохишини қондириш билан машғул бўладилар. Демак кишилардаги нокис сифатлар очкўзлик, каландимоғлик, хасидгўйлик, бахиллик, хиёнаткорлик кабилар хотиржамлик йўлини беркитиб қўяди. Нопок одамлар хечқачон хотиржамликка эришаолмай ўз умриларини фожеа билан ёхуд жазо олиш билан якунлайдилар. Хотиржамликдан махрум одамларга турмуш қувончлари, хаёт гўзалликларини кўриш насиб қилмайди, хечқачон меҳр кўрмай афсус ва надомат билан ўтадилар, ўзлари ҳам хечкимга самимий меҳр кўрсатмайдилар, Уларга тинимсиз хавотирлик, кўнгли ғашлик насиб қилади холос. Хўш хотиржамликка кимлар эришаоладилар?